А A
04:46:39 18.05.2022 Chorshanba

21:57 | 18 January 2022

“Қўқон пахта тозалаш” АЖ акциядорлари диққатига!

Print Print

“Қўқон пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил 9 феврал куни соат 1400 да Фарғона вилояти, Қўқон шахар Темур Малик кўчаси 83 уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” АЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.

Жамиятнинграсмий веб-сайти:www.quqonpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021йил 10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик Кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Қўқон пахта тозалаш” АЖ ва унга қарашли “Бувайда”, “Бачқир”, “Янгиқўрғон” хамда “Янгихаёт” пахта тайёрлов масканларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини “Проф текст плюс” МЧЖ га баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш масаласи.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 14 январ ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 3 феврал ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Хабарнома!

Ўзбекистон Республикаси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимояқилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40-моддаси талабларига кўра овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ушбу Қонун 84-моддасининг иккинчи ва учинчи қисмларига мувофиқ жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки бошқа шахсга бериш билан боғлиқ йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Шу муносабат билан юқоридаги масалалар бўйича овоз беришда қарши ёки умумий йиғилишда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган акциядорлар ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисмини «Қўқон пахта тозалаш» АЖ дан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Акциялар белгиланган бозор қиймати бўйича, хар бир дона акция 59 376,29 сўмдан қайтариб сотиб олинади.

Акциядорнинг ўзига тегишли акцияларни қайтариб сотиб олиш тўғрисидаги ёзма талаби акциядорнинг яшаш жойи (жойлашган ери) ва унинг қайтариб сотиб олинишини талаб қилаётган акциялар сони кўрсатилган ҳолда жамиятнинг ушбу хабарномада кўрсатилган юридик манзилига ёки электрон почта манзилига акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай юборилиши лозим. Акциялар қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядордан белгиланган муддат тугагандан сўнг ўн кун ичида сотиб олинади.

Акцияларни қайтариб сотиб олиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 40 ва 41-моддаси талабларини инобатга олган холда амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фарғона вилояти, Қўқон шахар Темур Малик кўчаси 83 уй

Электрон почта:kokand2ptz@inbox.uz              Телефон :(91)153-09-87