- Qo'qon paxta tozalash AJ - http://quqonpaxta.uz -

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Posted By admin On 21.06.2018 @ 12:29 In YANGILIKLAR | No Comments

Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти

 акциядорлари диққатига!

 

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2018 йил “28” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1500да Фарғона вилояти Қўқон шахар, Темур малик  кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 1400 рўйхатга олиш бошланади.

Жамиятнинг электрон манзили: www.quqonpaxta.uz [1]

 

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2017 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  6. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2017 йиллик ҳисоботини ва 2018 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2017 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2017 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. 10.Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. 11.Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. 12.Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  13. 2018 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  14. 14.Жамиятнинг эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. 15. Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  16. 1Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги, “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги, “Ижроия органи тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  17. 17.Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  18. 1Жамиятда 2017 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  19. Жамиятни узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  20. 20. Жамият томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ҳомийлик ва беғараз ёрдамларни тасдиқлаш ҳамда жамият харажатига олиб бориш.
  21. 21. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларда тегишли ёзувларни киритиш.
  22. Жамият хисобида фойдаланмаётган мол-мулкларни, жумладан бино-иншоотларни тасарруф этиш билан боғлиқ қарорларни қабул қилиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2018 йил 18 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2018 йил 22 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон  пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қўқон шахар Темур Малик  кўчаси, 83–уй
, электрон  почта:kokand2ptz@inbox.uz, тел.:(0373)543-08-17.


Article printed from Qo'qon paxta tozalash AJ: http://quqonpaxta.uz

URL to article: http://quqonpaxta.uz/%d2%9a%d1%9e%d2%9bon-paxta-tozalash-akciyadorlik-zhamiyati-akciyadorlari-di%d2%9b%d2%9batiga/

URLs in this post:

[1] www.quqonpaxta.uz: http://www.quqonpaxta.uz/

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.