- Qo'qon paxta tozalash AJ - http://quqonpaxta.uz -

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Posted By admin On 14.02.2022 @ 19:54 In YANGILIKLAR | Comments Disabled

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2022 йил “09” феврал куни соат 1400да Фарғона вилояти Қўқон шахар, Темур малик кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилиши белгиланган бўлиб, 2022 йил “09” февралдаги акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кворум бўлмаганлиги сабабли, жамият акциядорларининг такрорий навбатдан ташқари  умумий йиғилишини 2022 йил 01 март  куни соат 14-00да Фарғона вилояти Қўқон шахар, Темур малик кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказиш ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ йиғилиш кун тартибини ўзгартиришсиз қолдириш, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланилади.

Йиғилиш қатнашчиларини  соат 1300  дан  рўйхатга олиш бошланади.

 

Жамиятнинг электрон манзили: www.quqonpaxta.uz [1] 

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022йил 14 январ ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри(3 иш куни олдин) 2022 йил 03 феврал ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Қўқон шахар Темур Малик  кўчаси, 83-уй
, электрон  почта:kokand2ptz@inbox.uz, тел.:+99 891 153 09 87.


Article printed from Qo'qon paxta tozalash AJ: http://quqonpaxta.uz

URL to article: http://quqonpaxta.uz/%d2%9b%d1%9e%d2%9bon-paxta-tozalash-akciyadorlik-zhamiyati-akciyadorlari-di%d2%9b%d2%9batiga-2/

URLs in this post:

[1] www.quqonpaxta.uz: http://www.quqonpaxta.uz/

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.