- Qo'qon paxta tozalash AJ - http://quqonpaxta.uz -

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Posted By admin On 08.06.2021 @ 23:02 In YANGILIKLAR | No Comments

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2021 йил “29” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400 да Фарғона вилояти, Қўқон шахар, Т.Малик кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.quqonpaxta.uz [1]

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2020 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2020 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  6. 6.Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2020 йиллик ҳисоботини ва 2021 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2020 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг 2020 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  12. 12. 2020 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  13. 13. Жамиятнинг янги таҳрирдаги “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги ва “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги Низомларни тасдиқлаш.
  14. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  15. 15. Жамиятда 2020 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  16. 16Жамият уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.
  17. 17. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.
  18. Жамият активларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш, жумладан мулкларни оммавий савдоларда сотиш, махаллий ҳокимият ёки давлат бошқарув органлари балансига ўтказиш.
  19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 февралдаги ПФ-5666-сон “Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, инвесторларга қулай имкониятлар ва шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Ўзпахтасаноат” АЖ тизим корхоналарининг “E-ijroauksion” ва биржа савдоларига чиқарилган активлари бўйича тўловларни бўлиб тўлаш шарти билан сотиш механизмини қўллаш тўғрисида.
  20. “Қўқон пахта тозалаш” АЖ томонидан йирик битим тузиш тўғрисида.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2021 йил 07 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2021 йил 23 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Фарғона вилояти, Қўқон шахар, Т.Малик кўчаси, 83-уй
, электрон почта: kokand2ptz@inbox.uz, тел.:(91)1530987.


Article printed from Qo'qon paxta tozalash AJ: http://quqonpaxta.uz

URL to article: http://quqonpaxta.uz/%d2%9b%d1%9e%d2%9bon-paxta-tozalash-akciyadorlik-zhamiyati-akciyadorlari-di%d2%9b%d2%9batiga/

URLs in this post:

[1] www.quqonpaxta.uz: http://www.quqonpaxta.uz

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.