- Qo'qon paxta tozalash AJ - http://quqonpaxta.uz -

“Қўқон пахта тозалаш” АЖ акциядорлари диққатига!

Posted By admin On 17.02.2023 @ 10:16 In aksiyadorlar uchun,News,YANGILIKLAR,YANGILIKLAR,Новости | No Comments

“Қўқон пахта тозалаш” АЖ акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил 07 март куни соат 1400 да Фарғона вилояти, Қўқон шахар Темур Малик кўчаси 83 уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” АЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.

Жамиятнинграсмий веб-сайти:www.quqonpaxta.uz [1]

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш;
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик Кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 14 феврал  ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 01 март ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фарғона вилояти, Қўқон шахар Темур Малик кўчаси 83 уй

Электрон почта: info@quqonpaxta.uz          Телефон : +998 91 153-09-87


Article printed from Qo'qon paxta tozalash AJ: http://quqonpaxta.uz

URL to article: http://quqonpaxta.uz/%d2%9b%d1%9e%d2%9bon-paxta-tozalash-azh-akciyadorlari-di%d2%9b%d2%9batiga-2/

URLs in this post:

[1] www.quqonpaxta.uz: http://www.quqonpaxta.uz

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.