А A
16:24:22 20.11.2019 Chorshanba

10:31 | 9 August 2016

Маҳаллаларда Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Print Print

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан жойларда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Гулистон шаҳридаги “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган тадбирда маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар иштирок этди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси Сирдарё вилояти бўлимлари, шаҳар ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар маҳалла институтининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.

– Маҳалламизда ўнга яқин миллат вакиллари аҳил-иноқ ва тотувликда истиқомат қилмоқда, – дейди “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Шаҳодат Пўлатова. – Мустақиллик халқимизнинг эгилган қаддини тиклаш билан бирга, ўзлигимизни англатиб, ҳаётга, меҳнатга муносабатимизни ўзгартирди, онгу тафаккуримиз юксалди. Бундай ўзгаришу юксалишларни ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб усули бўлган маҳалла ҳаётида ҳам кузатиш мумкин. Масалан, илгари пахтага рўйхат қилиш, гўштга пул йиғиш, турмуш қураётган ёшларга никоҳ, туғилган чақалоққа туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома беришдан бошқа ишни қилмайдиган фуқаролар йиғини бугунги кунда том маънода ўзини ўзи бошқарадиган орган, яъни маҳалланинг ҳақиқий эгасига айланди.

Тадбирда бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган нотинч вазият, айрим ёвуз кучларнинг ёшлар онгу тафаккурини эгаллашга уриниши кучайиб бораётгани, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни асраб-авайлаш, хотин-қизлар, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш, баркамол авлод таълим-тарбияси хусусида фикр алмашилди.

Мустақиллик, Ватан, тинчлик ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Manba: uza.uz        А.Қаюмов, ЎзА

Телефон доверия

+998 73 543-08-17

November 2019
M T W T F S S
« Jun    
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930