14:27 | 8 February 2023
“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2023 йил “02” феврал куни соат 1400да Фарғона вилояти Қўқон шахар, Темур малик кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилиши белгиланган бўлиб, 2023 йил “02” февралдаги акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кворум бўлмаганлиги сабабли, жамият акциядорларининг такрорий навбатдан ташқари умумий йиғилишини 2023 йил “13” феврал куни соат 14-00да Фарғона вилояти Қўқон шахар, Темур малик кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади ва амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ йиғилиш кун тартибини ўзгартиришсиз қолдирилади. Умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланилади.
Йиғилиш қатнашчиларини соат 1300 дан рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили: www.quqonpaxta.uz
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2023 йил 11 январ ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2023 йил 27 январ ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган).
Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин: Фарғона вилояти, Қўқон шахар Темур Малик кўчаси 83 уй
Электрон почта: info@quqonpaxta.uz Телефон : +998 91 153-09-87