А A
22:42:41 30.12.2024 Dushanba

16:02 | 7 June 2022

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Print Print

“Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “27” июнь куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400 да Фарғона вилояти, Қўқон шахар, Т.Малик кўчаси, 83-уйда жойлашган “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.quqonpaxta.uz

 

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

 

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
  6. 6.Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2021 йиллик ҳисоботини ва 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  9. Жамиятнинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдаси ва 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига хақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
  12. 12. 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  13. 13Жамиятнинг янги тахрирда уставини ва ички низомларини тасдиқлаш.
  14. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  15. 15. Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
  16. 16Жамият ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  17. 17. Қонунчиликда белгиланган даъво муддати ўтган жамиятнинг дебиторлик ва кредиторлик (шу жумладан дивидендлардан) қарздорликларини ҳисобдан чиқаришни кўриб чиқиш ҳамда бухгалтерия ҳужжатларига тегишли ёзувларни киритиш.
  18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 декабрдаги 747-сонли “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Қўқон пахта тозалаш” АЖ ва унга қарашли “Бувайда”, “Бачқир”, “Янгиқўрғон” хамда “Янгихаёт” пахта тайёрлов масканларининг бино-иншоотлари ва асосий воситаларини “Проф текст плюс” МЧЖга баҳоланган қийматда 5 йил муддатга бўлиб тўлаш (тенг миқдордаги йиллик тўловлар) шарти билан тўғридан-тўғри шартнома тузиш йўли орқали сотиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 03 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 21 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Қўқон пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Фарғона вилояти, Қўқон шахар, Т.Малик кўчаси, 83-уй
, электрон почта: kokand2ptz@inbox.uz, тел.:(91)1530987.

 

Ishonch telefoni

+998 73 543-08-17

December 2024
M T W T F S S
« Jun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031