А A
22:05:58 26.04.2024 Juma
 

15:47 | 12 July 2016

Aksiyadorlarning 2015-yil yankuni bo’yicha yig’ilish bayonnomasi

акциядорларнинг 2017 йил якуни умумий йиғилишида қабул қилинган қарорлар бўйича овоз бериш якунлари  “Қўқон 2-пахта тозалаш заводи” АЖ  акциядорларининг 2015 йил якуни бўйича навбатдаги йиллик умумий йиғилиш 

БАЁННОМАСИ №1

 

2016-йил 20 июнь                                         Қўқон шахвр Темур Малик кўчаси 83 уй жамият мажлислар залида соат 10-00 да бўлиб ўтган.

 

Жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи

акциядорлар эга бўлган овозларнинг умумий  сони:-                                154496  дона

 

Умумий йиғилишда иштирок этган акциядорлар

эга бўлган овозларнинг  сони:-                                                         125800  дона

 

Саноқ комиссияси аъзоси  М.Махмудова    125800  дона овоз берувчи акцияларга эгалик қилган акциядорлар рўйхатдан ўтганлигини, бу жами овоз берувчи акцияларга нисбатан 81.4 % ни ташкил қилишини ва йиғилиш кворуми борлигини эълон қилди.

Йиғилиш раислигига  Ғ.Шамсиддигов , йиғилиш котиблигига  Д.Шералиев сайланди.

Йиғилиш раиси   Ғ.Шамсиддигов  жамиятнинг умумий йиғилиши кун тартибига қўйилган масалалар билан йиғилиш иштирокчиларини таништирди кун тартибидаги масалалар бир овоздан маькулланди.

К У Н   Т А Р Т И Б И:

 

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ижроия органи раҳбарининг ҳисоботларини кўриб чиқиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги кузатув кенгаши раисининг ҳисоботларини кўриб чиқиш.
  5. Жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи, коллегиал ижроия органининг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш
  6. Жамиятнинг 2016 йилга мўлжалланган “Безнес-режаси”ни тасдиқлаш.
  7. Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.
  8. Жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича аудитор ҳисоботи ва хулосаси, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиклаш.
  9. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботини тасдиклаш.
  10. Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  12. Жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш.
  13. Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш*.
  14. Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш*.
  15. Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

– Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

– Ички назорат тўғрисидаги низом;

– Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

– Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом.

  1. Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш
  2. 2016 йил якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш, шу жумладан халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ тузилган йиллик молиявий ҳисоботни Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш.
  3. .Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  4. Жамиятнининг фирма номини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан бирхиллаштириш, жамиятнинг юмалоқ муҳри ва бурчак штампини ҳамда логотипини ўзгартириш.

 

Кун тартибидаги биринчи масала бўйича    Ғ.Шамсиддинов сўзга чиқиб, саноқ комиссияси аъзолигига  М.Махмудова, Р.Маматқулова, ва  М.Расуловаларнилар номзодини таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Саноқ комиссияси аъзолари  М.махмудова,  Р.МАматқулова ва  М.Расуловалардан иборат таркибда  тасдиқлансин.

 

 

Кун тартибидаги иккинчи масала бўйича  Ғ.Шамсиддинов умумий йиғилиш кун тартиби ва регламенти билан таништирди.

Регламентдан кун тартибидаги хар бир масаласи бўйича 10 дақиқа нутқ ва муҳокамаси учун 5 дақиқадан вақт ажратилишини таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Акциядорлар умумий йиғилиш кун тартиби ва регламенти тасдиқлансин

 

Кун тартибидаги учинчи масала бўйича жамият бош директори в.в.б А.Аминжонов  Жамият ижроия органининг 2015 йилдаги фаолияти ҳамда жамиятни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ижроия органи раҳбарининг ҳисоботи билан таништирди.   «Кукон№2 пахта тозалаш» АЖ жамоаси  Бувайда, Учкуприк  туман мехнаткашлари томонидан етиштирилган 2015 йил пахта хосилидан   32093  тонна пахта хом-ашёси кабул килиб олишга эришди.

 

                    Кабул килинган пахтанинг сортлари куйидагича:

 

                                     1- сорт – 24711  тн

                                     2- сорт – 1673    тн

                                     3- сорт – 794      тн

                                    4- сорт – 1199    тн

                                    5- сорт –  3716    тн

 

Жамият буйича 2015 йил хосилидан  2205,7 тонна уруглик пахта хом ашёси тайёрлаб шундан асосий уруглик микдори 1963,7 тонна захира уруг 242 тоннани ташкил килди.

 

2015 йил давомида 29 минг 859 тонна  пахта хом ашёси кайта ишланиб режадаги 97502 тонна тола урнига амалда 9949,4 тонна тола,режадаги 15416,1 тонна урнига 15615 тонна чигит, режадаги 771,9 тонна урнига 787 тонна момик махсулотлари олинди.. Сифат курсаткичи – 75 % ни ташкил килди. Кипларнинг уртача вазни 223 кг ни ташкил килди.

2015 йил  хисобот даврида солиштирма бахоларда махсулот ишлаб чикариш 2014 йилнинг шу даврига нисбатан 118,4 %ни  ташкил этди.Яьни 2014 йилда махсулот ишлаб чикариш солиштирма бахоларда 38 млрд 105 миллион 948 минг сумни ташкил этган булса, 2015 йилда бу курсатгич 45 млрд 511 миллион 360 минг сумни ташкил этди.

Жамият томонидан 2015 йил  хисобот даврида махсулот етказиб бериш буйича шартнома 100 % га бажарилди.

Махсулотнинг турлари буйича ишлаб чикариш куйидагича булди. яъни

Хисобот даврида завод буйича жами 29859 тонна пахта кайта ишланди. Пахтадан уртача тола олиш режаси 32,7% урнига 33,3 % ни ташкил килди ёки режадагидан 0,6% ошик булганлигининг хисобига 199,2 тонна пахта иктисод килинди.

Жами 9949 тонна тола махсулоти ишлаб чикарилди. Ишлаб чикарилган тола махсулотлари давлат андозаларига мос келади.

Бир дона тола тойининг огирлиги 223 кг ни ташкил килди.

Жамият 2015 йил хисобот даврида  8825 тонна ёки 33 млрд 960 млн 624 минг сумлик тола, 15888 тонна ёки 5 млярд 058 млн сумлик чигит, 1521 тонна ёки 856 млн 875 минг сумлик момик, 76 тонна ёки 17 млн 653 минг сумлик улюк, 1213  тонна ёки 139 млн 296 минг сумлик пух  махсулотлари  сотилди.

Жами 787 тонна момик махсулоти давлат андозалари асосида ишлаб чикарилиб, сифат курсаткичи 78% ни ташкил килади. 1 дона момик тойининг огирлиги 224 кг ни ташкил килди.

2015 йил хисобот даврида  боглов материали 129,6 тонна 725 млн 786 минг сумлик,  уров материали 62688 комплект 552 млн 245  минг сумлик,

1 тонна тола ишлаб чикариш учун режа буйича электр энергия 365 кв соат урнига амалда 345,1 кв соат сарф килинди. Иктисод  килинган электр энергия микдори 259700 кв соат.

1 сумлик махсулот ишлаб чикариш учун 88,7 тийин харажат килинди.

2014 йил хисобот даврида хиссадорлик жамиятида ва жамиятга карашли пахта кабул килиш масканларида 502 нафар ишчи, инженер-техник, ходим ва хизматчилар мехнат килдилар. Асосий ишлаб чикаришда режадаги 128 кишидан, 128 киши катнашди. Ишчи ва хизматчиларнинг уртача даромади 628 минг 700 сумни ташкил килди.

2015 йил 12 ой давомида корхона фондидан жами 4 млярд 041 млн 939 минг сум иш хаки сарфланди. 2015 йил хисобот йилида бизнес режада 585 млн 500 минг сум режалаштирилган булса,  147 млн   806 минг сум фойда олиниб бизнес режа бажарилмаганлигини  гапириб утди.  Йигилиш катнашчилари кун тартибидаги масалани кенг мухокама килиб,

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият ижроия органи рахбарининг 2015 йилдаги фаолияти ҳисоботи қониқарли деб топилсин ва тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала бўйича йиғилиш раиси  Ғ.Шамсиддинов сўзга чиқиб,  «Қўқон 2- пахта тозалаш заводи»  акциядорлик жамияти  кузатув кенгашининг 2015 йил мобайнида қилинган ишлар, эришилган фойда ва курсатилган хомийликлар тўғрисида гапирди. Йил давомида жамият бошқаруви томонидан  топширилган хисоботлар тўғрисида маълумотлар берди Ғ.Шамсиддинов ҳамда ўз сўзида давом этар экан, жамиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, кузатув кенгаши таркибида бўладиган ўзгаришларни эътиборга олиб шу орқали жамиятда белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширишни таъкидлаб ўтди.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

 

Кун тартибидаги тўртинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият кузатув кенгашининг 2015 йилдаги фаолияти қониқарли деб топилсин ҳамда жамиятни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқилсин.

 

Кун тартибидаги бешинчи масала бўйича йиғилиш раиси Ғ.Шамсиддинов сўзга чиқиб, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи, коллегиал ижроия органининг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш бўйича қуйидагиларни маълум қилди. Жамиятнинг коллегиал ижроия органи аъзолари 5 кишидан иборат бўлиб, сохалар бўйича директорларга бўлинишини, кузатув кенгаши билан тузиладиган мехнат шартномаси муддатини бир йилга узайтиришни таклиф қилди. Жамият бош директори   в.в.б А.Аминжонов  билан тузиладиган мехнат шартномасини узайтириш масаласи акциядорларнинг навбатдан ташқари умуми йиғилиши кун тартибига қолдириш бўйича таклиф берди.

Ижро органи мехнат шартномасини узайтириш таклифи

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

Кун тартибидаги бешинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият бош директори в.в.б А.Аминжонов билан тузиладиган мехнат шартномаси акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиш кун тартибига киритилсин ва сохалар бўйича директорлар билан кузатув кенгаши ўртасида тузилган мехнат шартномаси муддати бир йилга узайтирилсин.

 

Кун тартибидаги олтнчи масала бўйича Стратегик режалаштириш ва бизнесни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ш.Ўринов сузга чикиб жамиятнинг 2016 йил учун тузилган бизнес-режасини ўқиб эшиттирди ва йигилиш катнашчилари бир овоздан тасдикладилар.

 

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

Кун тартибидаги олтинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

“Қўқон 2- пахта тозалаш заводи” АЖнинг 2016 йил учун тузулган бизнес-режаси  тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги еттинчи масала бўйича жамият бош директори в.в.б А.Аминжонов           сўзга чиқиб, жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаб олишни таклиф қилди. “Қўқон 2- пахта тозалаш заводи” АЖнинг стратегик мақсади сифатида акциялар нархининг ўсишига олиб келувчи молиявий барқарорликни таъминлаш, мехнат унумдорлиги ва махсулот рақобатдошлигини ошириш, ишлаб чиқариш, энергия самарадорлиги ва экспорт кўрсаткичларининг ўсиши, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни амалга оширишни белгилашини таъкидлади.

Бундан ташқари акциядорларнинг умумий йиғилишида тармоқ хусусиятининг ўзига хослиги, рақобат муҳитини таҳлили, экспортга йўналтирилганлик ва тегишли соҳа, тармоқ ва худудни ривожлантириш бўйича тасдиқланган давлат дастурларидан келиб чиққан холда “.Қўқон 2-пахта тозалаш заводи” АЖнинг 5 йилдан ортиқ бўлган давр учун узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги еттинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

“Қўқон 2- пахта тозалаш заводи” АЖнинг ўрта ва узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А. Холиқов сўзга чиқиб, жамиятнинг 2015 йил якунлари бўйича аудитор ҳисоботи, халқаро аудит стандартларга мувофиқ ташқи аудитдан ўтказилган хулосаси, бухгалтерия баланси, фойда ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш бўйича ўз фикр мулохазаларини билдирди.

Жумладан: 2015 йил якунлари бўйича миллий стандартларга мувофиқ «AUDIRES» МЧЖ аудиторлик ташкилоти текширганлигини ижобий хулоса берганлигини, «ТТТ Аудит »  МЧЖ Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказганлигини ижобий хулоса тақдим этганлигини баён этди. Бухгалтерия баланси, фойда ва зрарлар ҳисоботи билан таништирар экан, 2015 йил якуни бўйича жамият 147млн 806 минг сўм соф фойда билан якунлаганлигини бу эса йиллик бизнес режа кўрсаткичларининг 25.2 фоизини ташкил қилинишини таъкидлаб олинган соф фойдани акциядорлар ихтиёрига хавол қилди.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги саккизинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Миллий стандартларга мувофиқ «AUDIRES» МЧЖ аудиторлик ташкилоти ва  «ТТТ Аудит»  МЧЖнинг Халқаро аудит стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказган хулосаси қониқарли деб топилсин ва тасдиқлансин: жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олинган соф фойдаси 147млн 806 минг акциядорлар ихтиёрига хавола қилинсин.

 

Кун тартибидаги тўққизинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори А.Холиқов жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича тафтиш комиссияси ҳисоботин ўқибэшиттирди.  Тафтиш комиссияси хисоботида комиссия аъзолари томонидан жамият молиявий-хўжалик фаолияти мунтазам равишда тафтиш қилиниб, ўрганиб борилганлиги ва тафтишнатижалари бўйича бошқарув органига тегишли кўрсатмалар берилганлиги айтиб ўтилди  (тафтиш комисияси хисоботи илова.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги тўққизинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Тафтиш комиссиясининг 2015 йил якуни бўйича берган хулосаси тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги ўнинчи масала бўйича жамиятнинг молиявий масалалар бўйича директори  А.Холиқов  жамият 2015 йил якуни бўйича 147млн 806 минг соф фойда олган. Ушбу масала юзасидан сўзга чиққан “Пахтасаноат” ХАБ АЖ вакили  Ш.Азимов, вилоятдаги турдош корхоналар қатори “Қўқон 2- пахта тозалаш заводи” АЖ хам йиллар мобайнида сўндирилмаган дивидентлардан  99 117 235минг сўм қарздорлик мавжудлигини, ушбу қарздорликларнинг пайдо бўлиш ва тўлаш чоралари белгиланган бўлсада ўз вақтида тўланмаганлик сабаблари хусусида гапириб ўтди. Акциядорларга шуни таъкидладики хизирги кунда пахта тозалаш корхоналари тўхтаб қолганлиги хамда айланма маблағлар етишмаслиги шунингдек  “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан қарздорнинг пул мажбуриятлари бўйича кредиторлар талабларини қондиришга ва (ёки) мажбурий тўловлар бўйича ўз мажбуриятини бажаришга қодир эмаслиги, агар тегишли мажбуриятлар ва (ёки) тўловлар мажбурияти юзага келган кундан эътиборан уч ой давомида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, унинг банкротлик аломатлари деб эътироф этилади.

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига асосан агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга жамият ҳақли эмаслиги.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси йиғилишининг 2015 йил 31 декабрдаги 9-сон баённомаси билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарув кодекси”га асосан тизим корхоналари томонидан дивидент сиёсати ишлаб чиқилмаганлиги ҳамда соф фойдани  тақсимлаш йўналишлари белгилангамаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тизим корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни тўхтаганлигини, пул маблағларнинг танқислиги, “Корпоратив бошқарув кодекси”га асосан дивиденд сиёсати йўналишлари ҳамда соф фойдани тақсимлаш йўналишлари белгилангамаганлигини инобатга олган ҳолда, 2015 йил соф фойда тақсимотини акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишига қолдириш ва йиғилишни жорий йил сентябрь-ноябр ойларида ўтказишни таклиф қилди.

 

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги  ўнинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамиятнинг 2015 йил якуни бўйича олган  147млн 806минг соф фойдасини тақсимлаш, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши кун тартибига киритилсин.

 

Кун тартибидаги ўн биринчи масала бўйича йиғилиш раиси Ғ.Шамсиддинов  жамиятнинг кузатув кенгаши аъзоларини сайлаб олиш зарурлигини билдириб, қисқача кумулятив овоз бериш бўйича тушунча бериб ўтди. Шундан сўнг кузатув кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзодлар билан таништириб ўтди.

“Ўзпахтасаноат” АЖдан бошқарма бошлиғи Рафиков Дамир Рафаилович бош мутахассис  Ражабов Фазлиддин Юсупович, Хизмат бошлиғи Раджабов Бахтиёр Мухаммаджонович, бош мутахассис Хакимов Шохруз Шухратович, Хизмат бошлиғи  Эркабоев  Шухрат  Собирович , Бош мутахасис Шеранов Бахром Лапасович, Бош Мутахасис  Якубов Муроджон Иброхимович,  “Ўзпахтасаноатэкспорт” ХКдан бош бошқарма бошлиғи  Давруков Фахриддин Умарович, “Пахтасаноат” ХАБ А Ждан Азимов Шавкатжон Хасанбоевичларни кузатув кенгаши аъзолигига сайлаш учун таклиф берганлигини маълум қилди.

 

а) Раджабов Бахтиёр Мухаммаджонович  12800  дона овоз.

б) Хакимов Шохруз Шухратович   125800  дона овоз.

в) Эркабоев Шухрат Собирович   125800  дона овоз.

г)  Ражабов Фазлиддин Юсупович  125800   дона овоз.

д)  Шеранов Бахром Лапасович   125800  дона овоз.

е)   Рафиков Дамир Рафаилович   125800  дона овоз.

ё) Якубов Муроджон Иброхимович    125800   дона овоз.

ж)  Давруков Фахриддин Умарович   125800 дона овоз.

з)    Азимов Шавкатжон Хасанбоевич 125800  дона овоз олдилар.

 

Кун тартибидаги ўн биринчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият кузатув кенгаши аъзолигига  Раджабоев Бахтиёр Мухаммаджонович, Хакимов Шохруз Шухратович, Эркабоев Шухрат Собирович, Ражабов Фазлиддин Юсупович, Шеранов Бахром Лапасович, Рафиков Дамир Рафилович, Якубов Муроджон Иброхимович, Давруков Фахриддин Умарович, Азимов Шавквтжон Хасанбоевичлар тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи  масала бўйича йиғилиш раиси Ғ.Шамсиддинов жамият тафтиш комиссияси аъзоларини сайлашни таклиф қилди.

Тафтиш комиссияси аъзолигига “Пахтасаноат” ХАБ номидан  Ғ.Шамсиддинов, Д.Хасанов, ва акциядор Д.Хакимовлар номзоди таклиф этилди.

а)  Ғ.Шамсиддинов Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

б)   Д.Хасанов  Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

в)  Д.Хакимов Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар: йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги ўн иккинчи масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамият тафтиш комиссияси аъзолигига Ғ.Шамсиддинов, Д.Хасанов, ва Д.Хакимовлар  тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги  13-14-15-16 масалалар бўйича кузатув кенгаши аъзоси Ш.Азимов сўз олиб, дастлаб Корпоратив бошқарув кодексини жамиятга жорий этиш бўйича фикр билдирди.

  1. 1. Мазкур Корпоратив бошқарув кодекси акциядорлик жамиятлари ўзининг ҳаққоний ва очиқ бизнес юритиш тарафдори эканлигини намоён қилган ҳолда ихтиёрий равишда амал қилувчи тавсиялардан иборатлигини:

Кодекс Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва корпоратив бошқарувнинг халқаро тамойилларига асосланганлигини:

. Мазкур Кодекс мақсадларида корпоратив бошқарув деганда, акциядорлик жамияти фаолиятини самарали ташкил этиш, ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш ва уни ташқи бозорга экспорт қилиш мақсадида акциядорлик жамиятлари ижроия органи, кузатув кенгаши, акциядорлар, меҳнат жамоаси вакиллари ва бошқа манфаатдор томонлар, шу жумладан, кредиторлар ўртасида мазкур шахслар манфаати уйғунлигига эришиш тизими тушунилишини:

Кодекс АЖ бошқарув органлари ишини самарали ташкил этишнинг муҳим йўналишлари бўйича тавсиялар мажмуасидан иборатлигини:

Кодекс ҳисобдорлик, очиқлик, ҳаққонийлик, юксак ахлоқий тамойилларга риоя этишни ўз ичига олувчи ҳамда АЖни узоқ муддатли истиқболда барқарор ривожлантиришни таъминлашга йўналтирилган тегишли бошқарувнинг асосий принциплари асосида ишлаб чиқилганлигини:

Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинишини:

АЖ Кодекс тавсияларини жорий этиш юзасидан ўзининг тармоқ хусусияти ҳамда фаолиятининг ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда ички корпоратив хатти-ҳаракатларни амалга ошириши мумкинлигини:

Кодекс тавсияларига риоя қилиш мажбуриятини олиш ва унга риоя этиш тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, АЖнинг интернет тармоғидаги корпоратив веб-сайти (кейинги матнларда АЖ сайти деб юритилади) ва фонд биржаси сайтида, шунингдек, қонун ҳужжатларида ахборотларни ошкор қилиш назарда тутилган бошқа манбаларда амалга оширилади:

Кодекс тавсияларини жорий этишга тайёргарлик кўриш, уни жорий этиш ва мониторинг қилишдаги ҳаракатлар кетма-кетлиги бўйича харакат қилинишини:

АЖ Кодекс тавсияларига риоя этиш мажбуриятини олиши тўғрисидаги ахборотни келтирилган шаклга мувофиқ хабарни эълон қилиш йўли билан ошкор этишини:

Кодекснинг муайян тавсияларига риоя этиш имкони мавжуд бўлмаганда, АЖ “comply or explain” (риоя қил ёки тушунтир) халқаро тамойилига риоя қилган ҳолда унинг сабабларини тўлиқ ошкор этиш зарурлигини маълум қилди.

 

  1. 14. Йиғилиш раиси ўз сўзида давом этар экан, жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлашни бунда жамият Корпоратив кодекси тавсияларини қабул қилганлилигини буни оммавий ахборот воситлари орқали эълон қилиш лозимлигини таъкидлади. Эълон қилиш тартибиopeninfo.uz сайти орқали ва жамиятнинг махсус www.quqonpaxta.uz сайтига хабар бериш орқали амалга оширилишини таклиф қилди.

 

  1. 15. Йиғилиш раиси юқоридаги кодексга киритилган ўзгаришларга асосан жамиятнинг ички ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиб тасдиқлашни таклиф қилиб ички низомлар билан таништириб ўтди.

–    Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–    Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–    Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–    Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

–    Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

–    Ички назорат тўғрисидаги низом;

–    Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

–    Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом (агарда рағбатлантириш бошқарув ва назорат органлари тўғрисидаги низомларда кўзда тутилмаган бўлса);

Барча низомлар акциядорлар ўртасида мухокама қилиниб, тасдиқлаш учун таклиф этилди.

 

16.Қўқон 2-пахта тозалашзаводи “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг хуқуқларини химоя қилиш тўғрисида” ги қонунга киритилган ўзгаришлардан келиб чиқиб, жамиятнинг уставини янги тахрирда тасдқилашни таклиф қилди.

Уставнинг айрим моддалари тахлил қилиниб, тасдқилаш учун таклиф этилди.

 

Кун тартибидаги 13-14-15-16 масалалар юзасидан қарор қабул қилинди:

13Жамиятда Корпоратив бошқарув кодекси жорий этилсин.

14.Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шакли тасдиқлансин. Бунда www.openinfo.uz сайти орқали ва жамиятнинг махсус www.quqonpaxta.uz сайтига хабар бериш орқали амалга оширилсин.

15.Жамиятнинг қуйидаги ички ҳужжатлари тасдиқлансин:

– Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

– Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

– Ички назорат тўғрисидаги низом;

– Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

– Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

– Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом;

16.Жамият Устави янги  таҳрирда тасдиқлансин.

 

Кун тартибидаги ўн еттинчи масала бўйича:

2016 йилда жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган хизмат хаққини белгилаш масаласи, бўйича жамият бош хисобчиси  А.Холиқов сўз олиб йиғилиш «KONSAUDITINFOPM», «ТТТ»аудит, «AUDIRES» МЧЖ аудиторлик ташкилотлари, йиғилиш иштирокчиларига ўзларининг ташкилотларива аудиторлар малакаси, хизмат хақи хамда аввал аудиторлик текширувлар ўтказган ташкилотлар тўғрисида гапириб берди қатнашчиларини аудиторлик ташкилотларидан тушган таклифлар билан таништирди. 2016 йил якуни буйича аудит текширувини «AUDIRES»  аудиторлик ташкилоти билан шартнома тузиб  унга туланадиган энг юкори хак микдорини 9-миллион сум килиб белгиланиши йигилиш катнашчилари томонидан бир овоздан кул кутариб тасдикладилар.

 

Кун тартибидаги 17-масала юзасидан қарор қабул қилинди:

2016 йил жамиятни молиявий фаолиятини (МСФО) Халкоро  молиявий стандартлари хамда миллий стандартларида  аудит текширувини «AUDIRES» аудиторлик ташкилоти танланстн, туланадиган хакнинг (максимум) юкори микдори жами 9 000 000  сум этиб  тасдиклансин.

 

      Кун тартибидаги ўн саккизинчи масала бўйича Йиғилиш раиси Ғ.Шамсиддинов Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлашни таклиф қилди.

Дастлаб Афилланган шахслар кимлар эканлиги вазифаси нимадан иборат эканлиги хақида қисқача тушинтириб ўтди.

Шундан сўнг бошқарув аъзоларига кейинги йиллик умумий йиғилишгача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган барча битимлардан кузатув кенгаши аъзоларини хабардор қилиш мажбурияти юкланди.

 

 

 Кун тартибидаги 18-масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Аффилланган шахслар билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимлари кузатув кенгаши аъзолари билан келишилган холда амалга оширилсин.

 

  Кун тартибидаги ўн тўққизинчи масала бўйича “Пахтасаноат” ХАБ АЖ вакили Ш.Азимов сўзга чиқиб, жамиятнининг фирма номини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан бирхиллаштириш, жамиятнинг юмалоқ муҳри ва бурчак штампини ҳамда логотипини ўзгартиришни таклиф қилди.

Ш.Азимов  ушбу масалага изох берар экан, “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси ташкил бўлгунга қадар тизимдаги пахта тозалаш корхоналарининг номланиши турлича эканлигини, Республикада мавжуд барча пахта тозалаш корхоналари номланиши бирхиллаштириш яъни “Қўқон 2- пахта тозалаш заводи” АЖ номига ўзгартириш критилиб, “Қўқон  пахта тозалаш”  АЖ шаклида давлат рўйхатидан ўтказилишини хамда юмалоқ муҳри, бурчак штампини ҳамда тимсолини (логотипини) ўзгартиришни таклиф қилди.

Ёқлаганлар: 100 фоиз, Қаршилар:  йўқ, Бетарафлар: йўқ, Бекор қилинган овозлар: йўқ,

 

Кун тартибидаги 19-масала юзасидан қарор қабул қилинди:

Жамиятнининг фирма номини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан бирхиллаштирилиб “Қўқон пахта тозалаш” акциядорлик жамияти шаклида қайта давлат рўйхатидан ўтказилсин, жамиятнинг юмалоқ муҳри ва бурчак штампини ҳамда тимсоли (логотипи) ўзгартирилсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Йиғилиш раиси:                                                                     Ғ.Шамсиддинов.

 

Йиғилиш котиби:                                                                   Д.Шералиев.

 

 

 

Йиғилиш баённомаси 2016 йил 07 июнь куни тузилди.

 

Ishonch telefoni

+998 73 543-08-17

April 2024
M T W T F S S
« Jun    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930